Саломатлик

Чойнинг фойдали хусусиятлари

Чоп этилди Dekabr 18, 2020 Чойнинг фойдали хусусиятлариda fikr bildirishni o'chirish

Чой нафақат совуқда иситадиган, балки иссиқда тетиклаштирувчи мазали ичимлик, ҳақиқий доридир. Қора, кўк ва бошқа турдаги чойларнинг шифобахш хусусиятлари ҳақида кўп ёзилган, аммо бугун чойнинг қайси касалликларни даволаши ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлиш мумкин.

Диарея ва қорин дам бўлиши

Қора чой ўз ичига олган тери ошловчи кислоталари туфайли тана суюқликни яхши қабул қилади. Агар қорин дам бўлиши ёки диарея хавфи бўлса, шакарсиз ҳолда ичилган бир неча стакан қора чой, албатта, ёрдам беради.

Шиш

Қора чой ёки фойдаланилган чой пакетлари шишни юмшатиш ва тери ёки шиллиқ пардаларни кесилган жойлари, ҳашаротлар чақиши ва ҳатто тиш оғриғини қолдиришда ёрдам берувчи самарали усулдир. Антибактериал ва яллиғланишга қарши хусусиятлари туфайли чой шишни енгиллаштиради, тананинг тинчланишига ёрдам беради.

Учуқ

Қора чой таркибида кислоталарни нейтраллаштириш мумкин бўлган гидроксид мавжуд − бу эса шамоллаш учун фойдалидир. Учуқ тошган ҳудудга кунига уч-тўрт марта фойдаланилган чой пакети қўйилади. Агар яралар узоқ вақт сақланиб қолса, шифокорингизга мурожаат қилиш зарур.

Ҳаддан ташқари терлаш

Қора чой ёрдам берадиган яна бир ҳолат − оёқларнинг ҳаддан ташқари терлаши, айниқса, ёқимсиз ҳид билан бирга бўлса. Қора чойли сувга оёқлар бироз солинади. Чой антибактериал таъсирга эга, шунингдек, тешикларни торайтиришга ва шу билан терлашни камайтиришга ёрдам беради.

Инсультнинг олдини олиш

Чойнинг барча турлари антиоксидантларга бой, аммо энг юқори концентрация кўк чойда учрайди. Юрак ва қон томирларининг соғлиғига ғамхўрлик қилиш учун кунига бир ёки икки стакан кўк чой ичиш тавсия этилади. Кўплаб тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ушбу ичимликни мунтазам равишда ичадиган одамларда инсульт ва юрак хасталиги хавфи паст бўлади.

Деменсиянинг олдини олиш

American Journal of Clinical Nutrition журналида чоп этилган бир тадқиқот шуни тасдиқладики, кунига атиги бир стакан кўк чой ичган кекса ёшдаги одамлар бошқа ичимликлар ичган тенгдошларига қараганда когнитив тестларни 38 фоизга яхшироқ ишлашган. Шунингдек, кундалик дозани икки стаканга ошириш ҳаракат тарзини 54% га фаоллаштиради.

Ҳуснбузарлар

Агар юзда ҳуснбузарлар кўп бўлса, кўк чой компресслари ёки шунчаки юзни ювиш учун кўк чойдан фойдаланиш тавсия этилади. Бу яллиғланишни енгиллаштиради, терини тинчлантиради ва антибактериал хусусиятларга эга моддалар ҳуснбузарларни даволашда самарали ҳисобланади.

Томоқ оғриғи

Иссиқ ялпиз чойи томоқ оғриғи учун жуда самарали. У шиллиқ пардаларни тинчлантиради, оғриқни енгиллаштиради ва яллиғланишни келтириб чиқарадиган бактерияларни йўқ қилади.

Стресс

Мойчечак чойи − бу стресс ва хавотир учун энг керакли восита. Ундан ичиш ёки ҳаммом қабул қилиш учун ҳам фойдаланиш мумкин − иккала усул ҳам бир хил даражада самарали. Айтганча, мойчечак чойи уйқусизликнинг ажойиб ечими ҳамдир.

Ошқозон яраси

Мойчечак таркибида ошқозон ярасини келтириб чиқарадиган бактериялар ўсишини секинлаштирувчи моддалар мавжуд. Шунингдек, мойчечакли чойга бироз асал қўшиб ичилса, ошқозон ярасини даволашга ёрдам беради.

Ясмин билан кўк чой

Ясмин табиий антидепрессант бўлиб, у эндорфинларни чиқаришга ёрдам беради, стресс гормони кортизолни зарарсизлантиради, чарчоқ ва ҳолсизликни кетказади. Шунингдек, кўк чой бош оғриғи ва чарчоқни енгишга ёрдам беради. Ушбу ичимлик, айниқса, оғир иш кунида жуда катта ёрдам беради. Чунки ҳар қандай машаққатли меҳнатдан сўнг инсон ўзида эртанги кун учун куч топиши керак.

Узум.уз


Fatal error: Uncaught wfWAFStorageFileException: Unable to save temporary file for atomic writing. in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php:35 Stack trace: #0 /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php(659): wfWAFStorageFile::atomicFilePutContents('/home/hidoyatu/...', '<?php exit('Acc...') #1 [internal function]: wfWAFStorageFile->saveConfig('livewaf') #2 {main} thrown in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php on line 35