Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг дуолари билан узоқ умр кўрди
Умму Қайс (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади:
«Ўғлим вафот этиб, тушкунликка тушиб қолдим. Уни ғусл қилдирадиган кишига: “Ўғлимни совуқ сув билан ювма. Ўлиб қолади”, дедим».
Шунда, Уккоша ибн Миҳсон Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига бориб, Умму Қайснинг гапларини айтди. Шу пайт Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) табассум қилдилар. Сўнг: “Унинг умри узун эканини айтинглар”, дедилар.
Ҳеч бир аёлнинг Умму Қайсчалик умр кечиргани маълум эмас[1].
[1] “Адаб” асарида Имом Бухорий ривояти. Имом Насоий ривояти.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган