Саудия Арабистонида бепул вакцинация 3 босқичда олиб борилмоқда
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон коронавирусга қарши эмланди. Бу жараён мамлакат телевидениеси орқали кўрсатилган. Шаҳзода вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилган. Иккинчи доза қоидага кўра уч ҳафтадан кейин қабул қилинади.
Пандемия бошланганидан буён мамлакатда 361,9 мингдан ортиқ COVID-19 инфекцияси аниқланган, уларнинг 6 мингдан ортиғи вафот этган.
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон коронавирусга қарши эмланди. Бу жараён мамлакат телевидениеси орқали кўрсатилган. Шаҳзода вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилган. Иккинчи доза қоидага кўра уч ҳафтадан кейин қабул қилинади.
Саудия Арабистонида COVID-19 эмлаш учун рўйхатдан ўтиш 15 декабрда бошланди. Бу уч босқичда бўлиб ўтади. Биринчидан, 65 ёшдан ошган резидентлар, ортиқча вазн, иммунитет ва икки ёки ундан ортиқ сурункали касалликлар билан боғлиқ муаммолар бўлганлар, шунингдек, касбий фаолиятининг ўзига хос хусусияти туфайли коронавирус билан касалланиш хавфи юқори бўлган одамлар вакцинани олишлари мумкин. Иккинчи босқичда вакцина 50 ёшдан ошган аҳолига, тиббиёт ходимларига, сурункали касалликларга чалинган ва тана вазни кўпайган одамларига берилади. Охирги босқичда ҳар бир киши коронавирусга қарши эмланиши мумкин.
Саудияда бир ҳафтадан буён ўтказилаётган эмлаш жараёни бир йўналишга тушиб олгани айтилди. Саудияликлар ва мамлакат меҳмонлари вакцина олиш учун «Sehaty» номли махсус мобил илова орқали рўйхатдан ўтиши мумкин. Барча учун коронавирус вакцинаси бепул, давлат ҳисобидан амалга оширилади. Саудияда бўйлаб 550 та клиникада одамлар эмланмоқда ва ҳар бир ҳудудда бундай марказлар ташкил этилган.