Австралия ҳукумати мамлакат мадҳиясини ўзгартирди
Австралия бош вазири Скотт Моррисон Янги йил арафасида давлат мадҳиясига ўзгартиришлар киритилишини эълон қилди, деб хабар берди “The Guardian”.
Маълумотларга кўра, бу маҳаллий аҳоли хафа бўлмаслиги учун қилинган.
Таъкидланишича, мадҳия матнида ўн минглаб йиллар давомида материк ва Торрес бўғози оролларида яшаган Австралия аборигенлари тарихи рад этилган сатрлар мавжуд.
Қайд этилишича, 1 январдан бошлаб “Биз ёшмиз ва эркинмиз” жумласи ўрнига (баъзан ушбу жумла ёшлар эркинлик билан гуллайдиган маскан деб таржима қилинади) “Биз бир ва озодмиз” (эркинлик билан бирлик гуллайдиган жой) сўзлари ишлатилади.
“Ўзгаришлар мамлакатда бирдамлик руҳини сақлашга ёрдам беради”, деган Моррисон.
Маълумот ўрнида, Австралия мадҳияси охирги марта 1984 йилда ўзгартирилган. Ўшанда “Эй Худо, қироличани асра!” ўрнига “Ривожлан, гўзал Австралия” жумласи қабул қилинган.