Хитой ташқи ишлар вазири коронавируснинг келиб чиқиши ҳақида гапирди
Хитой ташқи ишлар вазири Ван И коронавируснинг келиб чиқиши тўғрисида ўз фикрларини билдирди.
Бу ҳақда у “Sinxua” янгиликлар агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Унинг таъкидлашича, Хитой CОVID-19 тўғрисида хабар берган биринчи мамлакат бўлган ва ҳукумат эпидемиологик текширувни ўтказиш учун тезкор чоралар кўрган, шунингдек, вирус геномига оид маълумотлар йиққан.
Вазирнинг сўзларига кўра, тадқиқот маълумотлари шуни кўрсатадики, коронавирус тарқалиши турли жойларда алоҳида кўринишларда қайд этилган.