Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон электр энергетика тармоғининг ишлаш тартиби тўлиқ тикланди

Чоп этилди Yanvar 8, 2021 Ўзбекистон электр энергетика тармоғининг ишлаш тартиби тўлиқ тикландиda fikr bildirishni o'chirish

Ҳозирги вақтда иссиқлик электр станцияларининг барқарор ишлаш режими тўлиқ тикланган.

Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар беришича, жорий йилнинг 5 январь куни Марказий Осиё ягона энергия тизимининг электр узатиш тармоқларидаги носозликларга сабаб бўлган электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёнини ўрганиш учун тузилган комиссия ҳодиса сабабини аниқлади.

Маълум бўлишича, Талимаржон ИЭСдаги буғ-газ қурилмалари ортиқча юклама билан ишлаши оқибатида носозлик юзага келган ва аварияга қарши автоматика ишлаб режадан ташқари ўчирилган. Бунинг натижасида Марказий Осиёнинг ягона энергия тизимини (ЯЭТ) Россия ва Қозоғистоннинг ягона энергия тизими билан боғлайдиган транзит тармоқларида юклама кескин кўтарилган. Бу эса энергия тизимларининг параллел ишлаши барқарорлигининг бузилишига олиб келди.

Натижада Қозоғистон шимолий қисмининг энергия тизимлари Марказий Осиёнинг ЯЭТидан ажралиб чиқди. ЯЭТ МО частотаси 48,15 Гц. гача камайди. Шу билан бирга, бир қатор истеъмолчилар автоматик равишда тармоқдан узиб қўйилди, иссиқлик электр станцияларининг (ИЭС) энергия блоклари юкламалари туширилди.

Таъкидлаш жоизки, аварияга қарши автоматик бошқариш тизими энергия блоклари учун катта миқдордаги муаммолар ва зарарли оқибатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Тадбирлар таҳлили асосида ва шу каби ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида режали чоралар ишлаб чиқилмоқда.