Янгиликлар

Вақт тезлашмоқда: Бизни 50 йил ичидаги энг қисқа йил кутмоқда

Чоп этилди Yanvar 8, 2021 Вақт тезлашмоқда: Бизни 50 йил ичидаги энг қисқа йил кутмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Буюк Британиянинг Миллий физика лабораторияси олимларининг айтишича, сайёра аҳолисини сўнгги 50 йил ичидаги энг қисқа йил кутмоқда.

“Бу Ернинг тезроқ айлана бошлагани билан боғлиқ”, деб хабар бермоқда “The Telegraph”.

Таъкидланишича, астрономлар тезлашиш жараёнини ўтган йилнинг июль ойидан буён қайд этиб келишмоқда. Шу сабабли, кун энди одатдагидан 0,5 миллисонияга камроқ давом этади.

Маълум қилинишича, ҳозирда бутун дунё физиклари сайёра айланишининг тезлашиши билан қуёш кунларининг тақвимдаги кунлардан қисқароқ бўлиши боис тарихда биринчи маротаба “салбий қўшимча сония”ни жорий этиш керак ёки йўқлигини муҳокама қилишмоқда.

Қайд этилишича, Қуёш ва Ер вақтини тенглаштириш учун ҳар бир неча йилда бир марта атом соатлари мослаштириб турилган. Ўшанда қўлда бир сония қўшилган ва бунинг натижаси ўлароқ 1970 йиллардан бошлаб Ер вақтига 27 сония қўшилган.