Дунё янгиликлари

Москвада аёл ҳайдовчиларга қўйилган тақиқ бекор қилинди

Чоп этилди Yanvar 11, 2021 Москвада аёл ҳайдовчиларга қўйилган тақиқ бекор қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Москвада асосий жамоат транспорти воситаси ҳисобланган метро тизимида энди аёл ҳайдовчилар ҳам поездларни бошқариши мумкин.

Бошқача айтганда, бу борада йиллар давомида қўйилган тақиқ бекор қилинди.

Россия Меҳнат вазирлиги ўтган йили ушбу тармоқда аёллар поезд рулига ўтиришига рухсат берган эди.

Шаҳар транспорт бошқармаси баёнотида айтилишича, махсус ўқув дастурини муваффақиятли якунлаган ҳайдовчи аёлларнинг дастлабки гуруҳи бугундан иш бошлаган.

Маълумотга кўра, гуруҳдаги 25 аёлдан 12 нафари тўлиқ ўқув курсини тугатиб, расман ҳайдовчи сифатида эътироф этилди.

“Келгуси йили аёл ҳайдовчиларимиз сафига яна камида 50 нафар янги ходим қўшилади”, дейилади хабарда.

Таъкидлаш жоиз, машинист хонимлар метро тармоғидаги энг замонавий йўналишлардан бири бўлган Филевская линиясида ҳаракатланади.

Дарвоқе, хотин-қизларга бундай поездлар бошқарувида ҳаракатланиш ҳуқуқи дастлаб 1936 йилда берилган. Аёл ҳайдовчиларни ушбу касбга жалб қилиш 1980 йил бошларида тақиқланган эди.

ЎзА


Fatal error: Uncaught wfWAFStorageFileException: Unable to save temporary file for atomic writing. in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php:35 Stack trace: #0 /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php(659): wfWAFStorageFile::atomicFilePutContents('/home/hidoyatu/...', '<?php exit('Acc...') #1 [internal function]: wfWAFStorageFile->saveConfig('livewaf') #2 {main} thrown in /home/hidoyatu/public_html/wp-content/plugins/wordfence/vendor/wordfence/wf-waf/src/lib/storage/file.php on line 35