
Марҳум номидан садақа бериш
Абдураҳмон ибн Абу Амра (розияллоҳу анҳу)дан:
“Саъд ибн Убода Аллоҳ Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан сўради:
– Онам вафот этди, унинг номидан бир қул озод этсам, унга фойдаси тегадими?
Аллоҳнинг Расули (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
– Ҳа, – дея жавоб бердилар” (Имом Молик “Муватто”да
ривоят қилган).
Изоҳ:
Баъзи кимсалар марҳум (ҳаётлигида) фақат ўз қўли билан қилган хайрларидан фойда кўражагини иддао этсалар-да, бу ҳадис марҳум номидан садақа беришнинг жоиз ва мақбул эканига ишорат этмоқда.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан 400 олтин сўз китобидан