Дунё янгиликлари

Грознийдаги” Қуръон музейи ” ноёб буюмни совға сифатида қабул қилиб олади

Чоп этилди Yanvar 17, 2021 Грознийдаги” Қуръон музейи ” ноёб буюмни совға сифатида қабул қилиб оладиda fikr bildirishni o'chirish

Грознийда қурилиши аввал Чеченистон ҳукумати томонидан эълон қилинган” Қуръон музейи ” мусулмонларнинг энг қадимги қўлёзма Муқаддас китоби бўлган Усмон Қуръонининг факсимил нусхасини олади.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг куёвлари халифа Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу) буйруғи билан милодий 651 йилда (ҳижратнинг 24-йили) ноёб Куфий Қуръони Карим кийик терисига бир неча нусхада ёзилди. Дунёда фақат 6 нусхалари мавжуд.

– Совғалар- менинг бизнесим, лекин Қуръонни сотиш одобсизлик бўларди, – деди совғани музейга топшириш ташаббускори, қўлёзманинг эгаси Семен Флери.

Аввалроқ “Ислом-Today” портали Чеченистон пойтахтида жангарилар қўлида ҳалок бўлган Магомед Джабраилов номи билан аталадиган Грознийда “Қуръон музейи” қурилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар берган эди.

 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати