Ўзбекистонда талабалар ассоциацияси ташкил этилади
Ўзбекистон талабалар ассоциациясини ташкил этиш режалаштирилмоқда.
Бу ҳақда 2021 йилги давлат дастури лойиҳасида келтирилган.
Мазкур вазифани бажариш муддати этиб 2021 йил 1 сентябрь санаси белгиланган бўлиб, ассоциация Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда ташкил этилади.
Амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилади. Бунда Ўзбекистон талабалар ассоциацияси ташкил этиш ва шу орқали «Самарқанд тажрибаси»ни яратиш назарда тутилган.