Мақолалар

Шаръий никоҳдан туғилган фарзандга ота ўз фамилиясини бера оладими?

Чоп этилди Yanvar 22, 2021 Шаръий никоҳдан туғилган фарзандга ота ўз фамилиясини бера оладими?da fikr bildirishni o'chirish

Диний никоҳдаги турмуш ўртоғим билан фарзандли бўлдик. Лекин унинг қонуний никоҳи бошқа аёл билан. Турмуш ўртоғим фарзандимга ўз номини бера оладими, унинг қонуний хотинининг рухсати талаб этилмайдими? Ушбу саволга Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Зокирова жавоб берди.

«Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори билан тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларининг 53-бандига кўра:

оталик, боланинг отаси бошқа аёл билан қонуний никоҳда турганидан қатъий назар, белгиланади. Оталикни белгилашда унинг хотинининг розилиги талаб этилиши амалдаги қонунчиликда назарда тутилмаган», дейди Зокирова.