Саломатлик

Олимлар қанд касалига даво мевани аниқлашди

Чоп этилди Yanvar 25, 2021 Олимлар қанд касалига даво мевани аниқлашдиda fikr bildirishni o'chirish

Манго қондаги қанд миқдорини барқарорлаштириши ва 2-тоифа диабети бор одамларда умумий ҳолатини яхшилаши мумкин. Бу ҳақда Express нашри Америкалик олимлар тадқиқотига асосланиб хабар бермоқда.

Мутахассислар мевалар таркибидаги полифенолларнинг антиоксидант ва яллиғланишга қарши хусусиятларга эга эканлигини аниқладилар.

“Манго таркибида каротеноидлар, токофероллар, аскорбин кислотаси ва фенол аралашмалари мангиферин, галл кислотаси ҳамда кверцетин каби бир қатор таниқли биоактив бирикмалар ҳам бор”, дейилади хабарда.

Олимлар 2-тоифа диабетга чалинган кўнгиллиларни танлаб, уларнинг таомига музлатилиб қуритилган манго мевасини қўшганлар. Бир неча ойдан сўнг, беморларда овқатдан сўнг глюкоза миқдори пасайган. Бундан ташқари, иштирокчиларнинг аксариятида тана ёғи камайган.

Шу билан бирга, мутахассислар мангода кўп миқдордаги шакар борлиги, шунинг учун хавф остида бўлган беморлар уни кам-кам истеъмол қилишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирганлар.