Ўзбекистон янгиликлари

Президент журналистларга: «Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман»

Чоп этилди Fevral 4, 2021 Президент журналистларга: «Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман»da fikr bildirishni o'chirish

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Риштон халқаро кулолчилик марказида «UzA», «O’zbekiston 24», «DaryoUz», «uz24», «Darakchi», «Sevimli TV», «UzReport»  ва бошқа ОАВ вакиллари билан 15 дақиқа жонли мулоқот қилгани хабар қилинмоқда:

«Сизлар менга елкадошсиз, ёрдамингизга таянаман. Адолатни етказишдан тўхтаманглар, қўрқманглар. Ортингизда Президент турибди.

Адолат, адолат, адолат! Яна бир марта адолат. Бу йўлдан ортга қайтмаймиз. Сизлар адолатни тарафдори бўлсангиз, ҳақиқатни ёзсангиз, раҳбарлар ҳозир сизларни ёмон кўриши мумкин, аммо охири ишлашга тушади.

Тизимнинг ишлашига олиб келади бу. Мен сизларга ишларингизда омад тилайман».