ЖССТ: “Тобора кўпроқ мамлакатлар коронавирус мутациясига дуч келмоқда”
Дунёда CОVID-19 билан касалланганларнинг сони камайишда, коронавируснинг янги мутациялари аниқланган мамлакатлар сони эса ўсишда давом этмоқда.
Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабар бермоқда.
«Ўтган ҳафта 3,1 миллион янги ҳолат қайд этилди, бу аввалги ҳафтадан 17 фоизга кам. Рўйхатдан ўтган янги ўлимлар сони ҳам кетма-кет иккинчи ҳафта камаймоқда», дейилади хабарда.
Ташкилот маълумотларига кўра, ташвишга соладиган коронавирус турлари тарқалишда давом этмоқда. “Британия” штамми 86 мамлакатда, “Жанубий Африка” штамми 44 мамлакатда, “Бразилия / Япония” штамми 15 мамлакатда аниқланган.