Дунё янгиликлари

Дунёда октябрь ойидан буён энг паст касалланиш кўрсаткичи қайд этилди

Чоп этилди Fevral 16, 2021 Дунёда октябрь ойидан буён энг паст касалланиш кўрсаткичи қайд этилдиda fikr bildirishni o'chirish

“Дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 5-ҳафта камаймоқда. Ўтган ҳафта эса 2020 йил октябрь ойидан бери энг паст кўрсаткич қайд қилинди”, деб айтган ЖССТ раҳбари брифингда.

Унинг таъкидлашича, коронавирусга чалиниш ҳафталик ҳолатлари сони 2021 йил 4 январдаги кўрсаткичларга нисбатан деярли ярмига қисқарган.

“Бу соғлиқни сақлашга қаратилган оддий чоралар ҳам вируснинг турлари кўплигига қарамай, самара бераётганини кўрсатади”, деб таъкидлаб ўтган ЖССТ бош директори.

Айни вақтда 109 млндан кўпроқ киши коронавирусга чалинган, 2,4 млндан кўпроқ киши ундан вафот этган.