Араб давлатлари Суданга уч миллиард доллар миқдорида кўмак беради
Бирлашган Араб Амирликлари ва Саудия Арабистони Суданга 3 миллиард доллар миқдорида кўмак беради.
Риа Новости хабар қилишича, икки давлат Суданга жами уч миллиард доллар ёрдам кўрсатади. 500 миллион доллар Судан миллий банки ва миллий валютасини қўллаб-қувватлашга, қолган маблағ ҳозирги вақтда халқ учун зарур бўлган харажатлар учун сарфланади.