Дунё янгиликлари

Покистон президенти Францияни мусулмонларни камситмасликка чақирди

Чоп этилди Fevral 22, 2021 Покистон президенти Францияни мусулмонларни камситмасликка чақирдиda fikr bildirishni o'chirish

Покистон президенти Ориф Алви Исломободда «Диний эркинликлар ва озчиликлар ҳуқуқлари» мавзусида ташкил этилган семинарда қатнашди, дея хабар бермоқда Radio Pakistan.

Алви яқинда Франция парламентининг қуйи палатасида қабул қилинган сепаратизм ҳақидаги қонунни танқид остига олди. Унинг таъкидлашича, ушбу қонун Франциядаги мусулмонларга нисбатан камситишларнинг ортишига олиб келади. Шунингдек, Покистон президенти сўз ва дин эркинлиги ниқоби остида Муҳаммад алайҳиссаломга қаратилган ҳақоратларни мусулмонларга ҳужум деб ҳисоблашини айтди.

Франция парламентида қабул қилинган қонун аввалига «Ислом сепаратизмига қарши кураш» деб аталган эди. Танқидлардан кейин эса «Республика қадриятларига ҳурматни мустаҳкамлаш тамойиллари» деб ўзгартирилди. Қонун масжидлар ва мусулмонларга қарашли ташкилотлар фаолиятларига аралашишни кўзда тутади.

Миллий ассамблея томонидан 16 февралда маъқулланган ушбу қонун 30 март куни Сенатда кўриб чиқилади.