Ўзбекистон янгиликлари

Вақф фонди аёл-қизлар мадрасасига хайрия қилди

Чоп этилди Fevral 24, 2021 Вақф фонди аёл-қизлар мадрасасига хайрия қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Таълим даргоҳларини қўллаб-қувватлаш, устоз-мураббийлар ва талабаларини моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш юрт келажаги ҳамда ватан равнағи учун қилинган энг самарали ишлардан ҳисобланади. Шу мақсадда Вақф фонди томонидан доимий равишда диний таълим муассасалари учун кенг кўламли хайрия ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Вақф хайрия жамоат фонди матбуот хизматининг Azon.uz’га маълум қилишича, 22 февраль куни фонд томонидан пойтахтимиздаги “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти ходимлари ва талабалари учун 2 ойлик озиқ-овқат маҳсулотлари хайрия қилинди. Шунингдек, жами қиймати 32 318 200 сўмлик 914 дона зарурий ўқув адабиётлари ва турли мазмундаги китоблар тақдим этилди.

“Бу қилинган хайриялар албатта, келажакда ўз мевасини беради. Зеро, юртимизда бугун аёл-қизларнинг эркин таълим олиши, илмли бўлиши учун катта эътибор қаратилмоқда”, деди “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти мудираси Нозима Иброҳимова.

Ушбу хайрли ишга ҳисса қўшган, хизмат қилган ва эҳсон қилган барча ватандошларимизни Аллоҳ таоло мукофотласин!