Мақолалар

Исломга интилган аёл. Муслима бўлган канадалик аёл ҳикояси

Чоп этилди Fevral 25, 2021 Исломга интилган аёл. Муслима бўлган канадалик аёл ҳикоясиda fikr bildirishni o'chirish

Канадалик сурдолог ўқитувчи Исломни қабул қилгани, болаларга соддалаштирилган шаклда динни тушунишларига ёрдам бераётганини гапириб берди.

Женни Молендик консерватив насроний бўлган полиция ходими ва тиббиёт ҳамшираси оиласида туғилиб ўсди. Тилшунослик ва сурдология акультетида таҳсил олаётган қиз мусулмон тенгдошлари билан диний баҳсларда қатнаша бошлади ва тушунчалари бойиётётганини англади.

“Саволларимга жавоб топдим, 2006 йилнинг 14 май куни эса Исломни қабул қилдим. Бу менинг ҳаётимдаги асосий қарор бўлди”,  деди Женни Анадолу агентлигига берган интервьюсида.

“Отам турли сайтлардан олинган Ислом ҳақида ҳар хил нарсаларни кўчириб, менга жўнатганлар. Улар менга нотўғри танлов қилганимни исботламоқчи бўлдилар. Улар хафа бўлганини тушунаман. Лекин улар Ислом нималигини билмас эдилар. Онам янада қўрқиб кетди. Улар менинг турмуш қуришимдан, болаларимни ҳеч қачон кўрмаслигидан, қандайдир ертўлада қулфланиб қолишимдан қўрқардилар”.

Ота-она қизга таъсир қилиб, уни насронийликка қайтаришга ҳаракат қилган. Женни ўз қароридан қайтмади ва тез орада у бир турк Сами Дивлевий билан танишиб, унга турмушга чиқди. 2012 йилдан бери муслима муаллим Истанбулда яшаб келмоқда. Вақт ўтиши билан унинг ота-онаси Ислом ҳақидаги салбий қарашларидан қутилишди.

Женни турк тилини ўрганиб, дин асосларини болаларга содда сўзлар билан тушунтириш учун лингвистик билимларидан фойдаланади. Муслима аёл беш фарзанди билан Instagram саҳифасини юргизиб, у ерда ёш авлод учун Ислом ҳақида хабарларни жойлаштиради.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати