Дунё янгиликлари

Европа давлатларида заҳарли ниқоблар тарқатилган. Улар Осиёда ишлаб чиқарилгани айтилмоқда

Чоп этилди Mart 1, 2021 Европа давлатларида заҳарли ниқоблар тарқатилган. Улар Осиёда ишлаб чиқарилгани айтилмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Бельгия расмийлари тасодифан аҳолига заҳарли моддалар бўлиши мумкин бўлган тиббий ниқобларни тарқатган.

Бу ҳақда “The Brussels Times” Бельгия Соғлиқни сақлаш илмий-тадқиқот институтининг махфий ҳисоботига асосланиб хабар бермоқда.

Умумий ҳисобда Европа мамлакатлари ҳукуматлари 15 миллион дона мато ниқобни бепул тарқатган. Уларнинг барчаси Люксембургнинг “Avrox” компанияси томонидан Осиёда ишлаб чиқарилган.

Хабарда айтилишича, ниқоблар таркибида кумуш ва титан диоксидининг микроскопик зарралари бўлиши мумкин. Ушбу унсурлар нафас йўлларига зарар этказиши мумкин. Яъни, олимларнинг таъкидлашича, ушбу ниқобларни тақиш пневмония ривожланишига олиб келади.

Бельгия соғлиқни сақлаш вазири маскалар хавфи ҳали исботланмаганлигини айтган бўлса-да, эҳтиёткорлик чораси сифатида илгари чиқарилган ниқобларни тақишни ва фармацевтларни уларни тарқатишни вақтинча тўхтатишга чақирган.