Дунёда коронавирус юқтирганлар сони яна кўпая бошлади — ЖССТ
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) етти ҳафта ичида биринчи марта “Covid-19” билан касалланиш ҳолатлари кўпайганини қайд этди.
Бу ҳақда ташкилот бош директори Тедрос Гебрейесус айтиб ўтди. Унинг таъкидлашича, янги ҳолатларнинг ортиши олтита минтақанинг тўрттасида кузатилган.
«Етти ҳафта ичида биринчи марта яна касалликни юқтирганлар сони кўпайишини кўрмоқдамиз», дейди ташкилот раҳбари.
ЖССТ маълумотларига кўра, сўнгги бир суткада дунёда 384 956 та янги юқтириш ҳолати қайд этилган. Шу тариқа пандемия бошланганидан буён ушбу вирус билан зарарланганлар сони 113 467 303 кишига етди. 2 520 550 киши эса вирус асоратлари туфайли ҳаётдан кўз юмди. Инфекцияни энг кўп юқтириш ҳолатлари Америка ва (50,5 миллиондан ортиқ) ва Европада (38,7 миллиондан ортиқ) қайд этилган .
Аввалроқ ЖССТ пандемиянинг иккинчи тўлқини ҳали тугамаганлигини маълум қилган эди.