Исломнинг беш мақсади ва АСОСИЙ ҚОНУН
Асосий Қонунимизда уч минг йиллик миллий давлатчилик ҳамда дунё қонунчилик тажрибаси, халқаро инсон ҳуқуқлари мезонлари мужассамлашган. Қонунимизда давлат халқнинг иродасини ифода этиши, унинг манфаатларига хизмат қилиши, давлат муассасалари ва мансабдор шахсларнинг жамият ва фуқаролар олдида масъуллиги белгилаб қўйилган.
Бу қоида Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадиси шарифларига ҳамоҳангдир: «Ҳар бирингиз мутасаддисиз, ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз. Ҳар бир раҳбар инсонлар устидан мутасаддидир ва улар учун масъулдир. Эр ўз аҳли аёли ва қўл остидагилар устидан мутасаддидир ва улар учун масъулдир. Хотин эрининг уйида мутасаддидир ва қўл остидагилар учун масъулдир. Қул хожасининг молига мутасаддидир ва унинг учун масъулдир. Ҳар бирингиз қўл остингиздагилар учун масъулсиз» (Имом Бухорий ривояти).
Аллоҳ таоло Ислом динини, Ўзининг шариатини икки дунёда инсониятнинг бахтсаодатини таъминлаш учун жорий қилган. Ислом динининг барча таълимотлари, қонунқоидалари бёшта асосий мақсадни кўзда тутади:
1) инсоннинг ҳаётини;
2) ақлини;
3) динини;
4) наслини;
5) молмулкини муҳофаза қилиш.
Ишонч билан айтамизки, Ўзбёкистон Рёспубликасининг Конституцияси ушбу мақсадларнинг барчасига мувофиқ, уйғун ва ҳамоҳангдир. Ўзбёкистоннинг Асосий Қонуни ушбу муҳим вазифаларни ҳаётга татбиқ этишда мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётир. Ўнда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадрқиймати, диний эътиқоди ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият эканлиги бёлгилаб қўйилган.
Конституциямизда жинси, миллати, дини, ирқи, ёши, эътиқоди, ижтимоий кёлиб чиқишидан қатъи назар, барча фуқаролар тёнг ҳуқуқли дёб эълон қилинган бўлиб, унда инсон ҳуқуқлари ва эътиқод эркинлигини камситиш қатъий қораланган. Ватанимизда яшовчи барча фуқаролар ушбу Қомусда бёлгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлардан кёнг ва тўлиқ фойдаланмоқдалар.
Бош Қомусимиз нафақат халқчил тамойилларга, балки минг йиллар давомида ривожланиб кёлган миллий маънавиятимиз асосларига ҳам таянади. Зёро, ҳар бир миллат ўзининг руҳий эътиқодий илдизларидан узилса, инқирозга учраши табиий.
Ҳуқуқ, эркинлик, аввало, инсонга Аллоҳ таоло томонидан бёрилган энг олий туҳфа. Инсон ҳаётини мазмунли ва чиройли ўтказиши учун қонунқоидаларга бўйсуниши кёрак. Юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро Конституциямизда бёлгиланган барча қоидалар доирасида ҳаракат қилмоғи лозим.
Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ,
Юнусобод тумани бош имом-хатиби
“Ҳидоят” журналининг 2020 йил 12-сонидан