Ўзбекистон янгиликлари

«Ҳилол нашр»да яна 20 минг адад Қуръони карим чоп этилди

Чоп этилди Mart 5, 2021 «Ҳилол нашр»да яна 20 минг адад Қуръони карим чоп этилдиda fikr bildirishni o'chirish

3 март куни «Ҳилол нашр» нашриёт-матбаасида чоп этилган Мусҳафи шарифнинг янги Дорул Ғавсоний нашри бутун Ўзбекистон бўйлаб сотувга чиқарилди.

Нашриёт масъулларининг Kun.uz’га маълум қилишича, 20 минг нусхада чоп этилган Мусҳафнинг муқоваси ва саҳифалари учун бу сафар қизил ранг асос қилиб олинган.

Мусҳафи шариф 37 минг сўм нархда сотувга чиқарилган бўлиб, китобхонларнинг талаб ва истакларини эътиборга олган ҳолда нашриётнинг Ўзбекистон бўйлаб барча дўконларида сотилмоқда.

Ушбу мусҳафи шариф тобеъин Ҳафс ибн Сулаймон ибн Муғийра ал-Асадий ал-Кўфий Осим ибн Абун-Нажуд ал-Кўфийдан ривоят қилган, у Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Ҳабиб Суламийдан, у эса Усмон ибн Аффон, Алий ибн Абу Толиб, Зайд ибн Собит ва Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳумдан, улар эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилган қироатга мувофиқ тарзда ёзилган ва белгилари қўйилган.

2020 йилнинг 2 декабр куни ҳам «Ҳилол нашр» нашриёти Дорус Салом нусхаси асосида Мусҳафи шарифнинг 20 минг ададдаги нашрини чоп этган эди. Шунингдек, эндиликда ҳар 3 ойда янги мусҳафлар чоп қилиб, тақдим этилиши режалаштирилаётгани маълум қилинган.

Кеча сотувга чиқарилганларини ҳам қўшиб ҳисоблаганда, мустақиллик йилларида ушбу нашриёт томонидан Ўзбекистонда чоп этилган мусҳафлар сони жами 175 мингтага етди.