Дунё янгиликлари

БАА: Рамазонда амал қиладиган чекловлар эълон қилинди

Чоп этилди Mart 19, 2021 БАА: Рамазонда амал қиладиган чекловлар эълон қилиндиda fikr bildirishni o'chirish

Бирлашган Араб Амирликлари Соғлиқни сақлаш вазири Абдулраҳмон Увайс коронавирус туфайли Рамазон ойида амал қиладиган чекловлар ва профилактика чораларини эълон қилди.

Вазирнинг билдиришича, шу пайтгача аҳолининг 52 фоиздан ортиғи, жумладан, кексаларнинг 70 фоиздан зиёди коронавирусга қарши эмланди, мамлакатдаги 205 та тиббиёт марказида 7 миллион дозага яқин вакцина ишлатилди. БАА ҳукумати жорий йилнинг тўртинчи чорагига қадар аҳолининг барини эмлашни режалаштирган.

Жорий йилнинг 13 апрелидан эътиборан БАА аҳолиси ва меҳмонларига чодирларда тўпланиш ва бир-бирлари билан таом алмашиши тақиқланяпти. Ифторларни катта қилиб ўтказиш, кўчада таом тарқатиш ҳам мумкин эмас.

Бундан ташқари, масжидларда намоздан аввал ва кейин дезинфекция ўтказилади. Қуръонни рақамли форматда ўқишга тўғри келади, босма Қуръонни тарқатиш тақиқланди.

The National нашрининг ёзишича, Рамазон давомида мунтазам равишда текширувлар ўтказилади ва қоидабузарлар жаримага тортилади. Рамазоннинг охирги 10 кунлигида чекловлар қайтадан кўриб чиқилади.