Қирқ саволга қирқ жавоб
- Қуръоннинг маъноси нима?
– Ўқиш.
- Дастлабки тушган жойи?
– Макка, Ҳиро ғори
- Дастлабки тушган куни?
– Қадр туни.
- У кимнинг сўзи?
– Аллоҳнинг.
- Қуръонни келтирган фариштанинг номи нима?
– Жаброил алайҳиссалом.
- Уни биринчи бўлиб ўқиган одам ким?
– Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам.
- Қуръоннинг ҳар бир ҳарфини то қиёматга қадар қўриқловчи ким?
– Аллоҳ таоло.
- Уни қандай ушлаш керак?
– Таҳоратли ҳолда.
- Қуръони каримда Қуръон яна қандай номлар билан зикр этилган?
– Ал-Фурқан, Ал-Китоб, Ал-Зикр, Ал-Нур, Ал-Ҳуда.
- Маккада нечта сура тушган?
– 86 та.
- Мадинада нечта сура тушган?
– 28 та.
- Неча порадан иборат?
– 30 порадан.
- Қанча сура бор?
– 114 та.
- Қанча оят бор?
– 6236 та.
- Қуръонда Аллоҳ номи неча марта берилган?
– 2 минг 698 марта.
- Намоз ҳакида неча марта айтилган?
– 700 марта.
- Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам қандай ном билан номланган?
– Соф сурасининг 6-оятида Аҳмад деган ном билан номланган.
- Пайғамбаримизнинг исми неча марта номланган?
– Муҳаммад (с.а.в) – 4 марта, Аҳмад (с.а.в.) -1марта.
- Энг кўп қайси пайғамбарнинг номи айтилган?
– Пайғамбар Мусо(а.с.)нинг.
- Қуръон оятларини дастлаб ким санаб санаб чиққан?
– Хадича онамиз.
- Энг дастлабки ва тарихий масжид қайси?
– Каъба!
- Қайси пайғамбарни онасининг исми билан қўшиб чақирилган?
– Пайғамбар Исо(а.с) Марям ўғлини.
- Қуръонда алоҳида эслатилган кун номи?
– Қиёмат куни.
- Энг узун сура қайси?
– Бақара сураси.
- Энг қисқа сура қайси?
– Кавсар сураси.
- Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга Жаброил
алайҳиссалом Қуръонни илк бор келтирган вақтда у зотнинг ёшлари нечада эди?
– 40 ёшда.
- Пайғамбаримиз Маккада неча йил пайғамбар бўлганлар?
– 13 йил.
- У зот Мадинада неча йил пайғамбар бўлиб турдилар?
– 10 йил.
- Қуръон неча йилда тушган?
– 22 йил, 5 ойу 14 кун.
- Қайси сура намознинг ҳар бир ракатида ўқилади?
– Фотиҳа
- Аллоҳ таоло дуо ўрнида ўқишга лозим кўрган суранинг номи қайси?
– Фотиҳа
- Энг биринчи сура?
– Фотиҳа
- Қуръонда номи айтилган ёлгиз аёл.
– Марям.
- Қайси сурада Бисмиллаҳ сўзи 2 марта айтилган?
– Намл сурасида.
- Қуръонда пайғамбарларнинг номи билан номланган қанча сура бор?
– 6 та. Улар: Юнус, Ҳуд, Юсуф, Иброҳим, Нуҳ, Муҳаммад суралари.
- Қуръонда Аллоҳнинг нечта номи айтилган?
– 99 та.
- Қуръонда номи айтилган ва 3-авлод пайғамбарининг номи?
– Иброҳим алайҳиссалом.
- Қуръонда бойлик ҳақида нима айтилган?
– Одам иймонининг синови.
- Қуръонда номланган мaсжидлар нечта?
– 5 та. Улар: Масжид ул-Ҳаром, Масжид ул-Зирар, Масжид ул-Набавий, Масжид ул-Ақсо, Масжид ул-Қоба.
- Номи айтилган фаришталар?
– Жаброил, Микоил, Ҳорут, Морут.
Яхшиликни яқинларингиз билан баҳам кўринг!
“Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир” (Раҳмон, 60).