Арслоннинг оғзидаги кўпик ҳалолми?
Имом Шофеийнинг замондоши замонасининг муттақий зотларидан бўлган Ҳорис ал-Муҳосабий ўзининг “Рисолатул мустаршидийн” китобида шундай дейди:
“Билингки, сиз Аллоҳнинг тақдирига тўлиқ ишонмагунингизча, яхшилик ва ёмонлик Ундан келиб чиқишига ишонмагунингизча иймоннинг мазасини сезмайсиз”.
Абдулфаттоҳ Абу Ғудда ушбу машҳур асарга ёзган изоҳларида тасаввуфнинг дастлабки имомларидан бири бўлган Абу Али Рудаборий Миср ҳукмдори Ибн Тулунга маслаҳат бергани учун ичида арслон бўлган чуқурга ташлангани ҳақида эслатиб ўтган.
У чуқурга ташланганида шер унинг атрофида юриб ўкирар, оғзидан кўпик сочар, лекин унга зарар бермас эди. Арслон ёнида айланиб юрганида нима ҳақида ўйладингиз, деган саволга у:
“Мен йиртқич ҳайвонларнинг тупуги ҳақида олимлар ўртасидаги фикрларнинг хилма-хиллиги, унинг ҳаром ёки ҳаром эмаслиги ҳақида ўйлаган эдим”.
Ушбу воқеа қалблари ҳақиқатан ҳам Аллоҳга талпинган зотларнинг имон даражасини кўрсатади. Агар унга Аллоҳ томонидан зарар етказилиши олдиндан белгилаб қўйилмаган бўлса, унга ҳеч нарса зарар бўлмайди, агар Аллоҳ унга зарар етказишни олдиндан белгилаб қўйган бўлса, унга ҳеч ким ёрдам бера олмайди.
Абу Али Рудаборий Аллоҳга таваккул қилган зот эди, шунинг учун у махлуқдан қўрқув ҳақида эмас, балки фиқҳдаги бир муаммони ўз ҳолига татбиқ этишни ўйлаган эди.
Илмларни билишимиз билан бирга қалбимизни ҳам Аллоҳга буришимиз лозим. Аллоҳ барчамизга раҳм қилсин!