Аёллар

Туркияга келган актриса Исломни қабул қилди

Чоп этилди Mart 29, 2021 Туркияга келган актриса Исломни қабул қилдиda fikr bildirishni o'chirish

Туркияга сафаридан сўнг Исломни қабул қилган инглиз аёли аввалги мақсадларидан воз кечиб, ҳаётини Исломга бағишлашга қарор қилган.

Аиша Розали Буюк Британияда имонсиз оилада туғилган. Талабалик давридан бошлаб у кинематография соҳасида ишлагани учун унинг энг катта орзуси актриса ёки режиссёр бўлиш бўлган.
Розали кўплаб филмларда рол ўйнаган, бир қатор сценарийлар ёзган ва ҳаттоки филмга режиссёрлик қилган. Қиз Лос-Анжелесда таълим олган ва бир мунча вақт АҚШда ҳам яшаган.

22 ёшида Розали Туркияга келиши унинг ҳаётида бурилиш нуқтаси бўлди. Истамбулда у ҳадик бўлишига қарамай, Султонаҳмет масжидига боришга қарор қилди. Ғарбнинг исломга қарши ташвиқоти туфайли у масжидда унга қўпол муомала бўлишидан қўрққан. Бироқ, у дуч келган муҳит қизга чуқур таассурот қолдирди.

“Мен Туркияга дин излаб келганим йўқ. Гуглда Истанбулда кўриш мумкин бўлган диққатга сазовор жойларни қидирганимда, Султонаҳмет масжидини топдим. Мен уни томоша қилишга аҳд қилдим. Бироқ, мен у ерда менга бақиришлари ва ғазабланишларидан қўрқар эдим. Менда мусулмонлар ҳақида фақат оммавий ахборот воситаларидан маълумотлар бор бор бўлганидан улар ҳақида ёмон тасаввур бор эди. Аммо барибир мен у ерга боришга қарор қилдим. Мен кирсам, одамлар намозни ўқиб бўлишган ва дуо қилишаётган экан. Намоз ўқиётганларни томоша қилдим, масжид ичидаги гўзаллик ва осойишталикдан ҳайратландим. Ҳеч ким менга бақирмади, ҳеч ким мени ҳайдаб юбормади, мен шунчаки ҳайратда қолдим “, деган у.

Розалининг айтишича, шундан кейин у Исломни жиддий ўрганишни бошлаган, сўнгра Британияга қайтгач, мусулмон бўлишга қарор қилган. Яна у актриса бўлиш орзусидан воз кечган. Ҳозир 24 ёшли Розали ўзининг Youtube каналини бошқаради, обуначиларга Ислом дини тўғрисида гапириб беради.

“Мен одамларга ёрдам беришни, уларни динга яқинлаштиришни хоҳлайман. Мен Исломга келган одамлар ҳақида ҳикоя қиламан. Мен одамларга ёрдам бермоқчиман, бу менинг ягона мақсадим. Муваффақиятга эришишга умид қиламан. Мен Истанбул ва Туркияни жуда яхши кўраман, чунки бу ерда Ислом билан танишдим. Туркия мен ташриф буюрган биринчи мусулмон мамлакати. Бу ердаги одамлар ажойиб. Муҳит, азон овози – буларнинг барчаси ажойиб”, дейди Аиша Розали.