“COVID-19″га қарши вакцина олган Покистон президенти коронавирус юқтириб олган
Покистон президенти Ориф Алви “COVID-19″га қарши вакцина олган бўлсада, инфекцияни юқтириб олган.
Бу ҳақда у ўзининг “Твиттер”даги расмий саҳифасида маълум қилган. Қайд этишича, у вакцинанинг биринчи дозасини олган. Антитаначалар эса, бир ҳафта ўтгач қабул қилиниши лозим бўлган иккинчи дозадан кейин пайдо бўла бошлайди.
Манбага кўра, Ориф Алви 19 март куни, мамлакатда 70 ёшдан ошганлар гуруҳида биринчилардан бўлиб коронавирусга қарши эмланган.
Шунингдек, Украина бош санитария шифокори Виктор Ляшко “AstraZeneca” билан эмланганидан сўнг коронавирус билан касаллангани маълум бўлди. Унинг айтишича, эмлашдан 13 кун ўтгач инфекция билан зарарланган. У қабул қилган препарат Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган бўлган.