Мақолалар

Хом гапга пишиқ жавоб. БИЛМАГАНЛАРИГА БЕРИЛГАНИДА…

Чоп этилди Aprel 2, 2021 Хом гапга пишиқ жавоб. БИЛМАГАНЛАРИГА БЕРИЛГАНИДА…da fikr bildirishni o'chirish

Халифа Ҳорун ар‑Рашид бир куни Имом Абу Юсуфдан бир масала ечимини сўради. Имом Абу Юсуф:

– Билмайман, – деб жавоб берди.

Халифа ёрдамчиси Абу Юсуфга:

– Шунча маош ва имкон яратиб берилганига қарамай, нега билмайман дейсиз? ‒ деб писанда қилди. Жавобига Имом Абу Юсуф:

– Менинг маошим билганларимга кўрадир. Билмаганларимга кўра берилса, хазина етмас эди, ‒ деди.