Америкалик қўшинларнинг бир қисми Форс кўрфазини тарк этади
АҚШ президенти Жо Байден Пентагонга Форс кўрфазидаги америкалик қўшинларнинг бир қисмини олиб чиқишни бошлаш бўйича топшириқ берди.
“Interfax.ru”нинг “The Wall Street Journal” газетаси маълумоти билан асослаган хабарига кўра, жумладан, ҳарбий техника, авиаташувчилар ва кузатув тизимлари ҳарбий эҳтиёж туфайли дунёнинг бошқа жойларига кўчирилади.
“Бу минтақадаги минглаб ҳарбийларнинг чиқиб кетишини англатади”, деб ёзади “The Wall Street Journal”. Маълумотга кўра, ўтган йили мазкур минтақадаги америкалик ҳарбийларнинг миқдори 50 минг атрофида экани айтилган.