Вашингтон Эронга нисбатан санкцияларни бекор қилишга тайёр эканини маълум қилди
“Вашингтон Эроннинг ядровий дастур шартларини бажаришга қайтиши учун унга нисбатан жорий қилинган санкцияларни қисман бекор қилишга тайёр”, деди АҚШ давлат департаменти вакили Нед Прайс журналистларга.
“Интерфакс” хабарига кўра, Прайс Теҳрон шунга мос тарзда – мақбул қадамлар ташласагина АҚШ бундай чораларни амалга татбиқ этишини айтган. Айни пайтда у ўз ваколатидан келиб чиқиб, айнан қайси санкциялар бекор қилинишига аниқлик киритолмаслигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, Эрон томони АҚШ ўз мажбуриятларини бажарсагина ядровий дастурга қайтишини маълум қилганди.