Саломатлик

Мунтазам қайноқ чой ичиш жиддий хасталикларга сабаб бўлади — олимлар

Чоп этилди Aprel 9, 2021 Мунтазам қайноқ чой ичиш жиддий хасталикларга сабаб бўлади — олимларda fikr bildirishni o'chirish

Мутахассислар иссиқ чой ичишнинг хавфли оқибатларини санаб ўтдилар.

Туркиянинг “Cumhuriyet” газетасининг ёзишича, олимлар бир неча йил давомида тез-тез 65 ° C дан юқори ҳароратда чой ичиб юрган 500 минг кишини кузатиб борган. Маълум бўлишича, ушбу одат туфайли қизилўнгач саратонининг ривожланиш эҳтимолини ошган.

«Тадқиқотларга кўра, Туркиянинг шарқида, Хитой, Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистонда чой ва иссиқ ичимликларни тез-тез истеъмол қилиш сабабли қизилўнгач саратони жуда тез-тез кузатилмоқда», деди гастроэнтеролог, профессор Ведат Герал.

Шифокорнинг қўшимча қилишича, сигарета ва спиртли ичимликларни истеъмол қилиш бу хавфни янада оширади.

«Агар чекувчи тез-тез иссиқ чой ичса, унда саратон касаллиги хавфи икки баравар, у спиртли ичимлик ҳам ичса, у ҳолда беш марта кўпаяди», дейди мутахассис.

Шу боис мутахассис идишни қўлда тутиб бўлмайдиган даражадаги иссиқ чойни ичмасликни маслаҳат бермоқда.

«Энг яхшиси, бир неча дақиқа кутиб туринг, ичимлик совийди. Бундан ташқари, кунига уч-тўрт стакандан кўпроқ ичманг», дейди мутахассис.