Мақолалар

Мутахассислар саратон касаллигини келтириб чиқарувчи меваларни санаб беришди

Чоп этилди Aprel 13, 2021 Мутахассислар саратон касаллигини келтириб чиқарувчи меваларни санаб беришдиda fikr bildirishni o'chirish

Индиана университети олимлари баъзи меваларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш саратон касаллиги ривожланишига олиб келишини аниқлашди.

Муаммолар цитрус меваларни ортиқча истеъмол қилганда пайдо бўлиши мумкин, дейишмоқда экспертлар. Уларнинг фикрига кўра, бу меланома пайдо бўлишига олиб келиши мумкин, — дейилади «British Journal of Dermatology» журналида чоп этилган мақолада.

Кунига иккитадан ортиқ цитрус мева (айниқса, апельсин ва унинг шарбати) истеъмол қилиш одамнинг саратон касаллигига чалиниш хавфини 63 фоизга ошириши аниқланди, дейилади мақолада.

Олимларнинг фикрича, фотосенсибилизациялаш ва фотокарциноген хусусиятларига эга псорален моддаси салбий таъсир кўрсатишига сабаб бўлади. Териси оч рангли кишилар меланома бўйича хавф гуруҳига киришади. Мутахассислар уларга цитрус меваларни истеъмол қилишда эҳтиёт бўлишни тавсия этишади.