Мақолалар

Феълимиз мусулмонми?

Чоп этилди Aprel 14, 2021 Феълимиз мусулмонми?da fikr bildirishni o'chirish

“Дортмунтда ишлаб келган танишимни айтишича, Германияда Рамазон ойи муносабати билан барча мусулмонлар солиқлардан озод этилибди ва бир ойга нарх-наволар туширилибди, ҳар якшанба масжидларда ифторлик қилиб бериларкан. Рамазон ойидан сўнг солиқлар ва нархлар яна ўз ўрнига қайтаркан.

Ҳаа, немислар “сезон”ни билмайдиган “ландовурлар” экан деб қўйдим”, деб ёзибди ижтиомий тармоқларда бир куйинчак юртдошимиз.

Ҳа, нима бўлсин, ландовур бўлмасдан, мана бизда Рамазон ойи муносабати билан гўшт 80000 га чиқди. “Нега унақа қиласиз? Ўзи шундоқ ҳам 75000дан аранг олиб турувдик”, десангиз, “Рамазон кирди, ока!” дейди. 2000 сўмлик оби нон 3000 сўмга чиқди, ёғ-ку, Рамазон киришга улгурмасиданоқ космик тезликда Марсга қараб учиб кетган эди…

Энди ўзингиз ўйлаб кўринг-чи, феълан бизми мусулмон ёки ўша немисларми, ажабо!