Дунё янгиликлари

Дамашқ Вашингтондан товон талаб қиляпти

Чоп этилди Aprel 15, 2021 Дамашқ Вашингтондан товон талаб қиляптиda fikr bildirishni o'chirish

Сурия ҳукумати мазкур мамлакатда амалга оширган сиёсати оқибатида келиб чиққан вайронагарчиликлар ва йўқотишлар учун  АҚШдан товон талаб қиляпти, дея хабар беради IslamToday.

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда айтилишича, “АҚШ Сурия халқига нисбатан юргизган жинояткорона сиёсати учун жавобгар ҳамда тажовузкорлиги ва босқинчилиги оқибатида келиб чиққан улкан вайронагарчиликлар ва баҳолаб бўлмайдиган йўқотишлар бадалини тўлаши зарур”.

Шунингдек, вазирлик АҚШнинг Суриядаги ҳаракатлари халқаро қонунларга тўғри келмаслигини ва халқаро ҳамжамият томонидан қораланиши кераклигини таъкидлади.

“АҚШ ҳамда унинг дунёдаги ва минтақадаги шериклари Сурияга қарши террорчилик урушини қўллаб-қувватлаб келяпти”, – дейилади баёнотда.