Дунё янгиликлари

Чеченистон: бомдодни жамоат билан ўқиган болаларга совға берилади

Чоп этилди Aprel 17, 2021 Чеченистон: бомдодни жамоат билан ўқиган болаларга совға бериладиda fikr bildirishni o'chirish

Чеченистонда Рамазон ойи давомида бомдод намозини масжидда жамоат билан ўқиган болаларга совғалар улашилади, дея хабар бермоқда IslamNews.

Жисмоний тарбия, спорт ва ёшлар сиёсати бўйича вазир Ҳамзат Қодировнинг маълум қилишича, совғалар бомдод намозини пойтахт Грознийдаги “Чеченистон юраги” масжидида жамоат билан ўқиган 14 ёшдан кичик болаларга берилади. Уларни ҳар куни махсус ажратилган ходимлар рўйхатга олиб боради.

Совғалар Аҳмад Қодиров номидаги жамғарма ҳисобидан ажратилади. 
Ҳамзат Қодиров ушбу ташаббус аллақачон анъанага айланиб улгурганини, бундан кўзда тутилган мақсад эса ёшлар орасида дин орқали ахлоқий қадриятларни тарғиб қилиш эканлигини айтди.