Дунё янгиликлари

Беларусда давлат тўнтаришига уриниш: Лукашенкони ўлдирмоқчи бўлишдими?

Чоп этилди Aprel 19, 2021 Беларусда давлат тўнтаришига уриниш: Лукашенкони ўлдирмоқчи бўлишдими?da fikr bildirishni o'chirish

Беларусда ҳокимиятни куч билан эгаллашга уриниш бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Беларус Давлат хавфсизлик хизмати вакили Константин Бичек маълум қилди. Айбланувчилар 8 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Ҳарбий тўнтариш ўтказмоқчи бўлган икки шахс Беларус ва Россия хавфсизлик хизматлари Москвада ҳамкорликда ўтказган махсус операцияда ушланган. Улар – Юрий Зянкович ва Александр Федута. Ҳар иккиси ҳам Беларус фуқаролари, Зянковичнинг АҚШ фуқаролиги ҳам бор.

Федута – таниқли сиёсатшунос, Беларус президенти Александр Лукашенконинг собиқ матбуот котиби. Зенкович эса адвокат ва мухолифатчи, 2007 йилдан бери АҚШда яшайди.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати баёнотида айтилишича, Зянкович ва Федута «рангли инқилоб» усулида ҳарбий тўнтариш ўтказишни ва Беларус президенти Александр Лукашенкога суиқасд уюштиришни режалаштирган. Улар Москвада мухолиф кайфиятдаги генераллар билан учрашган. Таъкидланишича, АҚШ ва Польша билан маслаҳатлашувдан кейин учрашувни Москвадаги ресторанлардан бирининг алоҳида хонасида ўтказишга қарор қилинган.
Лукашенко ўзи ва ўғилларини ўлдириш режалаштирилганини айтиб, АҚШни айблади. Федерал хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, тўнтариш жорий йилнинг 9 майига мўлжалланган эди.

АҚШ Давлат департаменти Александ Лукашенкога суиқасд режалаштиришда Вашингтоннинг қўли борлиги ҳақидаги баёнотни ғирт ёлғон деб атади.