Ўзбекистон янгиликлари

Ўзбекистон аҳолиси 35 миллионга яқинлашмоқда

Чоп этилди Aprel 21, 2021 Ўзбекистон аҳолиси 35 миллионга яқинлашмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

2021 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 34,7 миллион кишини ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Жами аҳолининг 17,2 миллион нафарини аёллар, 17,5 миллионини эса эркаклар ташкил қилмоқда, яъни эркаклар аёллардан 300 минг нафарга кўпроқ.

Аҳолининг 17,6 миллиони шаҳарларда, 17,1 миллион киши қишлоқ жойларда истиқомат қилади.

Январь-март ойларида 179,8 мингта туғилиш, 39,6 мингта ўлим қайд этилган. Шу давр мобайнида 59,9 мингта никоҳ, 9,4 мингта ажрашиш ҳолатлари рўйхатга олинган.