Баъзи хорижий давлатлар фуқароларининг Россияга кириши 40 йилга тақиқланди
Sputnik.uz хабарига кўра Москва ҳудудида ҳукуматга қарши бўлиб ўтган норозилик намойишларида иштирок этган хориж фуқароларига Россияга кириш тақиқланди.
Бу хақда Москва ИИББ Миграция бўлими бошлиғи Дмитрий Сергиенко шундай деган:
“Москва ҳудудида бўлиб ўтган ноқонуний норозилик намойишларида иштирок этган 122 нафар хорижий фуқароларга нисбатан, Россия 114-сонли ФҚнинг 27 банди 1.1. бўлимига асосан Россия ҳудудига киришни 40 йилга тақиқлаш тўғрисида қарор чиқарилди”, — деди Москва ИИББ Миграция бўлими бошлиғи.
Шунингдек, Россия ИИВ террорчилик фаолиятида иштирок этгани гумон қилинаётган 10 нафар хориж фуқароларига ҳам Россия ҳудудига киришни тақиқлаб қўйган. Бу борада Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган узбекистонликлардан оммавий норозилик тадбирларида иштирок этмасликни сўраган.