Рамазонда Масжидул ҳаромни неча киши зиёрат этгани маълум қилинди
Рамазон ойининг дастлабки ўн кунлигида Масжидул ҳаромни умра амалларини бажариш ва намоз ўқиш мақсадида қарийб 1,5 миллион киши зиёрат қилган.
Саудия Арабистонининг расмий SPA агентлиги хабарига кўра, Масжидул ҳаромни зиёрат этиш асносида қатъий профилактика чораларига амалга қилинмоқда. Хусусан, зиёратчилар диний амалларни хавфсизликда адо этишлари учун ижтимоий масофага риоя этилиши ва ниқоб тақилиши таъминланяпти.
Умра зиёратчиларига қулайлик яратиш мақсадида Каъбанинг атрофида кексалар ва имконияти чекланганлар учун махсус йўлаклар ташкил этилди. Бундан ташқари, Икки муқаддас масжид ишлари бўйича бош бошқарма иссиқдан ҳимояланишлари учун зиёратчиларга соябон тарқатяпти.
Маълумотларга кўра, жорий ҳафтада Макка ва Мадинада ҳаво ҳарорати 38 даражага кўтарилади.