Слайдер

Муфтий ҳазратлари ва бир гуруҳ уламолар кўкрак нишони билан тақдирландилар

Чоп этилди Aprel 29, 2021 Муфтий ҳазратлари ва бир гуруҳ уламолар кўкрак нишони билан тақдирландиларda fikr bildirishni o'chirish

2016 йилнинг 28 декабрида “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент фармони қабул қилинган эди. Мазкур фармонга мувофиқ, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилган эди. 2021 йил 26 апрель куни матбуотда ушбу мукофот билан тақдирланганлар рўйхати эълон қилинди.
Мукофотланганлар орасида кўплаб таниқли уламолар ҳам бор, Жумладан: 

– Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари биринчи даражали;

– Тошкент шаҳридаги “Бурҳониддин Марғилоний” жоме масжиди имом-хатиби Абдулҳамид  Турсунов,

-Тошкент вилоятидаги “Ҳасанбой ота” жоме масжиди имоми Яҳё Турдиев,

-Бухоро вилоятидаги “Баҳоуддин Нақшбанд” жоме масжиди имом-хатиби Абдуғофур Раззоқов иккинчи даражали;

– Самарқанд вилояти Ургут тумани бош имом-хатиби Шоди  Ҳақбердиев учинчи даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони соҳиби бўлдилар.