Асаларилар коронавирусни аниқлаши мумкин экан
Нидерландиялик Биоветеринария тадқиқот университети олимлари ИнсеcтСенсе стартапи билан бирлашган ҳолда коронавирусни аниқлашда асаларилардан фойдаланишни ўз олдиларига мақсад қилдилар. Мутахассисларнинг фикрига кўра, асаларилар коронавирусни ҳидидан пайқашлари мумкин.
Коронавирус, бошқа касалликалр сингари, инсон танасида биокимёвий ўзгаришларни ҳосил қилади. Ушбу ўзгаришларнинг эса ўз ҳиди мавжуд. Асалариларга эса табиат 170дан ортиқ рецептор инъом этган. Антенна кўринишидаги шохчалар ёрдамида улар бир неча сония ичида коронавирусни аниқлашлари мумкин.
Тадқиқотларда 150та жонвордан фойдаланилди. Асаларилар ҳар сафар машқни тўғри бажарганда шакар билан меҳмон қилинди.