Дунё янгиликлари

Пекинга яна қум бўрони хуруж қилмоқда

Чоп этилди May 7, 2021 Пекинга яна қум бўрони хуруж қилмоқдаda fikr bildirishni o'chirish

Пекин шаҳрига қум бўрони шу йилнинг ўзида бешинчи бор хуруж қилмоқда. Ички Мўғулистон ҳудудидан кўтарилган кучли қум бўрони пайшанба куни Пекинга етиб келди, айни пайтда ҳавони қум ва чанг-тўзон қоплаган, дейилади РИА Новости берган хабарда.

Пекинда бу йил биринчи қум бўрони 15 март куни кузатилган эди. У сўнгги 10 йилликдаги энг кучлиси бўлди, 28 мартда бўлган иккинчи қум бўрони пайтида одамларнинг нафас олиши оғирлашди ва ҳавонинг ифлосланиши соғлиқ учун хавф соладиган даражага етди, учинчиси 15 апрелда, тўртинчиси 26 апрелда кузатилди.

Шаҳар метеорология хизматининг маълум қилишича, Пекин вақти билан соат 13:40 да пойтахтда шамол сезиларли равишда кучайган, шаҳарнинг ғарбий қисмида шамол тезлиги 7-8 баллга етган, йўлларда кўриш имконияти 3-5 километрни ташкил этган.

Ҳукумат шаҳар аҳолисига зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликни, машиналарни катта дарахт яқинига қўймасликни тавсия қилмоқда. Кўпқаватли бинолар, болалар боғчалари ва мактабларда барча машғулотларни тўхтатиш ва очиқ ҳавода тадбирларни ўтказмасликка маслаҳат берилди.

Экспертларнинг таъкидлашича, қум бўронлари Пекинда тез-тез юз бераётганига март ойида Ички Муғулистон ҳудудида ёмғир оз бўлгани сабаб бўлмоқда. Кузатувлар шуни кўрсатмоқдаки, қум бўрони келиб чиқаётган ҳудудларда бу йил қор қатлами ҳам одатдагидан оз бўлган.