Дунё янгиликлари

Европа ва Америкада черковга борувчилар сони камайди

Чоп этилди May 8, 2021 Европа ва Америкада черковга борувчилар сони камайдиda fikr bildirishni o'chirish

Гэллап институти маълумотига кўра, АҚШда черковга борувчилар сони тобора камаймоқда. 1999 йилда диндор америкаликларнинг 70 фоизи черковга қатнаган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 47 фоизни ташкил этмоқда.

«РИА Новости»нинг хабар беришича, юзага келган вазиятдан протестант черковлари кўпроқ хавотирда, чунки қавмининг сони бўйича айнан протестант черкови биринчи ўринда туради. Руҳонийлар одамларнинг эътиборини тортиш учун турли йўллардан, жумладан, телевидение ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланмоқда.

Гэллап институти мутахассислари мавжуд вазиятни янги авлодда динга бўлган қизиқишнинг камайиб бораётгани билан изоҳламоқда. Оқибатда минглаб черковлар ёпиляпти, коронавирус пандемиясида ушбу жараён янада тезлашди.

Европада ҳам черковга қатновчилар сони анчадан бери камайиб бормоқда. АҚШда бўлгани сингари у ерда ҳам динга қизиқиш сусайган. Янги авлод диндор эмас ва якшанба кунги ибодатга боришга кўникмаган. Пировардида ҳувиллаган черковлар оддий ҳолга айланмоқда.

Кузатишларга кўра, Европада насронийлар сони камаяётган бир пайтда мусулмонлар сони ортиб бормоқда.