Мақолалар

“Туширувчиларнинг энг яхшисисан”

Чоп этилди May 11, 2021 “Туширувчиларнинг энг яхшисисан”da fikr bildirishni o'chirish

Бир куни Аъмаш бир гуруҳ кишилар даврасида ўтирган эди. Уларга яқин жойда ёмғир сувидан катта кўлмак ҳосил бўлганди.

Ҳашаматли кийим кийиб олган бир киши келиб, Аъмашнинг увада кийимини кўрди ва унга: “Тур, мени бу сувдан ўтказиб қўй”, деб қўлидан тортди. Уни турғизиб, устига минди ва:

Бизлaргa бу (улoв)ни бўйсундириб қўйгaн зoтгa тaсбeҳ aйтaмиз. Бизлaр ўзимиз бунгa қoдир эмaс эдик”, деди. Аъмаш уни олиб юриб, кўлмакнинг ўртасига келганда ташлаб юборди ва:

Эй, Рaббим! мeни бир мубoрaк мaнзилгa туширгин. Сeн (мaнзилгa) туширувчилaрнинг яxшисидирсaн”, деди. Сўнгра, уни кўлмакнинг ўртасида лойга беланган ҳолда қолдириб чиқди.