Дунё янгиликлари

Москвада ҳайит намози катта жамоат билан ўқилмайди

Чоп этилди May 12, 2021 Москвада ҳайит намози катта жамоат билан ўқилмайдиda fikr bildirishni o'chirish

Россия мусулмонлар идораси 13 май куни Москва жоме масжиди, Тарихий масжид ва Мемориал масжидларида ҳайит намози фақатгина домлалар ва идора ходимлари иштирокида ўқилишини маълум қилди.

Мусулмонлар идорасининг билдиришича, мавжуд эпидемиологик вазият муносабати билан Москва шаҳри маъмурияти муфтий Равил Ғайнутдинга мактуб йўллаб, пойтахтда оммавий тадбирлар ўтказишга қўйилган тақиқ давом этаётганини эслатган.

Рамазон ҳайити кунларида байрам тадбирлари уюштирганлар ва уларда иштирок этганлар белгиланган тартибда жавогарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирилган.

Ҳайит намози пайтида касаллик тарқалишининг ва намозхонларнинг маъмурий жавобгарликка тортилишининг олдини олиш мақсадида Мусулмонлар идораси ҳайит намозини фақатгина домлалар ва идора ходимлари иштирокида ўқишга қарор қилди.