Пазандалик

Мурабболи пончик рецепти

Чоп этилди May 17, 2021 Мурабболи пончик рецептиda fikr bildirishni o'chirish

Нафақат болаларга, балки катталарга ҳам ёқадиган мазкур мазали ширинликни тайёрлаб кўринг. Юмшоққина пончикларни мураббо ва шакар кукуни билан янада ёқимли қилиш мумкин.

Керакли маҳсулотлар:

ун — 500 грамм;
шакар кукуни — 60 грамм;
қуруқ хамиртуруш — 3 чой қошиқ;
сариёғ — 100 грамм;
тухум сариғи — 3 дона;
сут — 250 мл;
ўсимлик ёғи — 1500 мл;
мураббо — 300 грамм;
туз — бир чимдим.
Тайёрланиш жараёни

Чуқурроқ идишга ун, шакар, хамиртуруш ва туз солиб аралаштиринг.
Сариёғни сув ҳаммомида эритиб, совитинг. Сўнгра уни тухум сариғи ва илиқ сут билан унли аралашма устига солинг. Яхшилаб аралаштириб, юмшоқ хамир қоринг.
Тайёр хамирни ўсимлик ёғи билан ёғланг. Устига плёнка ёки сочиқ ёпиб, илиқ хона ҳароратида бир ярим соатга оширинг.
Хамирни эҳтиёткорлик билан олиб, 1 см қалинликда ёйинг. Яна 2-4 дақиқа тиндиринг.
Ошган хамирдан қолип ёрдамида диаметри 7-8 сантиметрли доирачалар кесиб олинг. Уларнинг устини плёнка билан ёпиб, яна 30 дақиқага қолдиринг.
Товада ўсимлик ёғини ўрта оловда қиздиринг. Хамирларни бир-бирига тегмайдиган қилиб, икки томонини қизартириб пишириб олинг.
Тайёр пончикларни ёғни шимдириш учун қоғоз салфет устига солинг.
Пончилкларнинг ўртасини тешиб, қандолат қопи ёрдамида ичига мураббо қуйиб чиқинг.
Дастурхонга тортишдан аввал устига шакар кукуни сепишни унутманг.
Ёқимли иштаҳа!