Коронавирус пандемияси туфайли ўтган йили ишсизлик кўпайди — вазир
Тошкент беш ташаббус ҳаракати ҳудудида турли йўналишлар вакиллари билан ёшлар учрашувлари давом этмоқда. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Хусанов Ўзбекистондаги ишсизлик даражаси борасида берилган саволга жавоб қайтарди.
«Тўғри таъкидладингиз, коронавирус пандемияси туфайли ўтган йили ишсизлик кўпайди. Меҳнатга лаёқатли фуқароларга нисбатан, учинчи чорак натижаларига кўра (ўтган йил) бизнинг мамлакатда ишсизлик даражаси 15 фоизни ташкил этди. Жорий йилнинг биринчи чораги натижаларига кўра -10,5 фоиз. Тизимли ишлар бу борада салбий кўрсаткичларнинг пасайишига ёрдам берди. Жорий йилнинг биринчи чораги ва ўтган йилнинг тўртинчи чораги давомида жойларда корхоналаримизни қайта тиклаш бўйича кенг кўламли тадбирлар ўтказилди. Улардан баъзилари учун тадбиркорлар зарарларини қоплашлари учун кредит таътиллари ёки муддатларини узайтириш чоралари, шунингдек бошқа чоралар кўрилган.
Яқинда янги иш ўринлари яратиш дастури тасдиқланди, уларнинг сони 457 мингтани ташкил этади. Бир неча йўналишларда — янги инвестиция лойиҳаларини жорий этиш, янги минтақавий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, янги тадбиркорлик субъектларини яратиш шунингдек, ижтимоий соҳада ижтимоий объектларни қуриш орқали ҳам иш ўринларини яратиш режалаштирилган. Бизнинг вазирлик жараённи назорат қилади, мониторинг олиб боради, барча нормалар ва режаларга риоя қилиниши бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот тақдим этади», деди вазир.