Дунё янгиликлари

Қатар ҳам Ғазога ёрдам ажратади

Чоп этилди May 27, 2021 Қатар ҳам Ғазога ёрдам ажратадиda fikr bildirishni o'chirish

Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад ибн Абдураҳмон Твиттердаги саҳифасида унинг мамлакати Фаластинни қўллаб-қувватлашни давом эттиришини ва фаластинликларнинг мустақил давлатга эга бўлишларини исташини билдирди.

Унинг маълум қилишича, Қатар амири Тамим ибн Ҳамод Исроил ҳужумларидан катта зарар кўрган Ғазодаги қайта тиклаш ишлари учун 500 миллион доллар ажратишга кўрсатма берган.
Бундан аввал Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий ҳам Ғазога 500 миллион доллар ажратилишини айтган эди.

Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари 10 май куни бошланди ва 21 май куни маҳаллий вақт билан соат 02:00 да ниҳоясига етди. Бу ерда кўплаб турар жой бинолари ва ижтимоий объектлар вайронага айланди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Исроилнинг ҳужумлари оқибатида Ғазода 254 киши ҳалок бўлди. Улардан 66 нафари болалар, 39 нафари аёллардир.